“Рома” ҳам, Моуриньо ҳам ёқмади!

“Рома”нинг Конференциялар лигаси финалига чиқиши бўйича муносабатлар давом этмоқда. Москванинг “Локомотив” жамоаси собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин кутилмаганда римликларни танқид остига олди.

- Конференциялар лигасида “Рома” ўйинчилари ва бош мураббий Жозе Моуриньонинг ўзини тутиши менга умуман ёқмади. Айниқса, бу Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасига қарши ўтказилган ўйинларда ёққол намоён бўлди.

Менимча, “Рома” катта хатолар туфайли ғалаба қозонди. Натижада улар финалга чиқди. Агар ҳаммаси адолатли бўлганида Моуриньо ва “Рома”ни финалда кўрмас эдик.

Негадир мутасаддилари Норвегия жамоасининг бош мураббийи четлатиб юборишди. Римликлардан ҳеч ким жазоланмади. Можарони эса, Рим клуби мутасаддилари келтириб чиқарган эди, - деди Юрий Сёмин.

zhoze-mourinyu-provyol-1000-j-match-v-karere_16317855501841196009

Гуруҳ босқичида “Рома” футболчилари “Будё-Глимт” майдонида 6:1 ҳисобида мағлуб бўлган ва Римдаги баҳсда дуранг қайд этилган - 2:2.

Қуръа бу икки жамоани плей-оффда ҳам бир-бирига рўбарў қилди. Унда Моуриньо шогирдлари Норвегиядан 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Жавоб ўйинида эса, “Рома” 4:0 ҳисобида зафар қучиб, мусобақани давом эттирадиган бўлди.

Энди “Рома” 25 май куни Конференциялар лигасининг финал учрашувида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан беллашади. Ғолиб жамоа мусобақанинг биринчи ғолиби сифатида тарихга киритилади.

“Рома” ёзга асосий трансфер нишонини белгилади

Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан келаси мавсум учун таркибда сезиларли ўзгаришлар қилмоқчи.

Португалиялик мутахассис асосий трансфер нишони сифатида “Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган Аарон Уан-Биссакани белгилади.

Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Бироқ, футболчи ўзига тақдим этилаётган ўйин вақтидан қониқмаяпти. Клуб мутасаддилари ҳам Ааронни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар рўйхатига киритган.

24 ёшли ўнг қанот футболчиси жорий мавсумда Англия премьер-лигасида йигирмата, Чемпионлар лигасида олтита учрашувда қатнашиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Манчестерликлар клубдаги келажаги катта сўроқ остида турган ўйинчини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Wan-Bissaka

Ҳужумчини сотмасак бўлмайди!

“Рома” раҳбарияти клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга шошилмаётган Николо Дзаньолони сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.

22 ёшли футболчига Италия ва Англия грандларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Римликлар футболчини қимматроқ сотиш мақсадида у билан келишувни янгилаб, 80 миллион евро миқдорида бадал пули белгиламоқчи эди.

Бироқ, музокаралар қийин ўтяпти ва Николо янги битим борасида бир қарорга келгани йўқ.

Шунга қарамай, “Рома” мутасаддилари ёзда Дзаньоло бўйича 50 миллион евролик таклиф бўлса, ўйинчини қўйиб юборади.

Дзаньолога асосий даъвогар сифатида “Ювентус” тилга олинмоқда. Туринликлар мавсум якунланиши билан клубдан кетадиган аргентиналик Пауло Дибала ўрнига ҳужум чизиғида техник имкониятлари кенгроқ бўлган “Рома” ҳужумкор футболчисини олиб келмоқчи.

Николонинг ўзи ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас. У жорий мавсумда барча турнирларда 39 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди ва жамоадошларига саккизта голли пас узатди.

e9n0davxeaugnrr

Икки дақиқа ўйнаган Шомуродов зўр баҳо олди!

Россияликлар Шомуродов дуэлини кутяпти!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!