“Рома” юлдузи янги шартнома олади. Унда ажойиб бандлар бор

Рим клуби сардори Лоренцо Пеллегрини жамоа ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Барқарор ўйин кўрсатаётган ярим ҳимоячининг харидорлари ҳам кўпайиб бормоқда.

“Рома” раҳбарияти футболчини қўлдан чиқармаслик учун унга янги шартнома тайёрламоқда. Манбаларнинг хабар беришича, беш йиллик битимга турли бонуслар киритилди. Шунингдек, Пеллегринининг трансфер суммаси 30 миллион евро қилиб белгиланган банд олиб ташланди. Чунки бу ярим ҳимоячининг нархи мунтазам кўтарилиб бормоқда.

Пеллегрини Жозе Моуриньо қўл остида барча турнирларда олтита ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига бешта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!