“Рома”га яхши хабар

“Рома” ҳимоячиси Мараш Кумбулла Албания терма жамоаси сафида Англияга қарши ўтказилгант учрашувда жароҳат олиб, Римга қайтиб келган эди.

Рим клуби тиббиёт ходимлари футболчини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Натижалар Кумбулла жиддий шикастланишдан қутилиб қолганини кўрсатди. Айни пайтда ёш футболчи шифокорлар назорати остида шуғулланмоқда ва 21 ноябрь куни “Женоа”га қарши ўтказиладиган учрашувга қадар тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Бу "Рома" учун яхши хабар бўлди. Чунки ҳозир “Рома” футболчиларидан бир нечтасида жароҳат борлиги аниқланган. Хусусан, жамоа етакчилари – Лоренцо Пеллегрини, Николо Дзаньоло, Жанлука Манчини, Крис Смоллингда жароҳатини даволаш билан банд, Матиас Вина ва Риккардо Калафьори спорт формасини тўлиқ тиклаб улгурмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар