Сўнгги пайтларда кутилган ўйинни кўрсата олмаётган "Рома" клуби жиддий ўзгариш остонасида турибди. Бу ҳақда испан матбуот бонг урмоқда.

Маълум бўлишича, римликларнинг икки нафар футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин. Гап Гонсало Вильяр ҳамда Карлес Перес ҳақида кетмоқда. Вильяр хизматига "Валенсия"дан, Пересга эса, "Кадис" жамоасидан қизиқиш бор.

Катта эҳтимол билан, Моуриньо уларни қўйиб юборади. Боиси, юқорида исми келтирилган футболчилар деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

"Бўрилар" навбатдаги учрашувни 6 январь куни ўтказади. Уларга "Милан" рақиблик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×