Роналдо

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо бу йилги "Олтин тўп" совринига “Реал”нинг франциялик тўпурари Карим Бензема муносиб, деб ҳисобламоқда.

"Олтин тўп" учун менинг фаворитим Бензема ҳисобланади. Карим сўнгги 10 йил давомида ҳақиқий йиртқичга айланди, энг муҳими, у чемпион. Сизнингча ҳам шундай эмасми?" – деб ёзди Роналдо ўз инстаграм саҳифасида.

33 ёшли Бензема жорий мавсум "Реал" сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)