Роналду бошқа бош мураббийни кутяпти

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти тез орада бош  мураббий Уле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариши кутилмоқда.

Норвегиялик мутахассис ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар орасида Зинедин Зидан ҳам бор. Франциялик мутахассис “Реал”ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

“Манчестер Юнайтед” етакчиси Криштиану Роналду ҳам Зиданнинг келишини истаяпти. Португалиялик ҳужумчи “Реал”да ўйнаган даврида франциялик мураббий қўл остида муваффақиятли тўп сурган. Улар биргаликда кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Роналду жорий мавсумда Англия премьер-лигасида саккизта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига тўртта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!