Роналду ёки Дибала? Балки, Левандовскидир?

Хабарингиз бор, жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун ташкилот расмий сайтида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.

Унга кўра, рўйхатдан Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Пауло Дибала ("Ювентус") ва Педру Гонсалвеш ("Спортинг") жой олди.

Айтиш керакки, Роналду, Дибала ва Гонсалвеш ушбу ҳафтадаги ўйинларда дубль расмийлаштиришга муваффақ бўлган бўлса, Левандовски "Бенфика"га (5:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва битта голга ассистентлик қилди.

Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар