Роналдунинг устози истеъфога чиқарилмайдиган бўлди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Португалия - Сербия учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу мағлубият натижасида португаллар Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиш масаласини мураккаблаштириб юборди. Энди улар плей-офф орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълумотларга қараганда, Португалия футбол федерацияси мазкур ўйинларда ҳам амалдаги бош мураббий Фернанду Сантушга ишонч билдиради. 67 ёшли мутахассис жамоани ЖЧга олиб чиқа олмаса, ўз вазифасидан озод этилади.

Сантуш португалияликларни 2014 йилдан бери бошқариб келади. Бу вақт оралиғида у 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги УЕФА Миллатлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар