"Шаржа" - "Ал- Ваҳда": Матнли трансляция

Бироздан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Шаржа" - "Ал-Ваҳда" ўйини старт олади.

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров мазкур учрашувда амирликлар клуби сафида асосий таркибда ўйинни бошлайди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



  • 120'

    "Шаржа" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди

  • 120'

    "Шаржа": Ҳалил зарбасини дарвозабон қайтарди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди

  • 120'

    "Ал-Ваҳда": Ал Зааби зарба беришда адашмади

  • 120'

    "Шаржа": ВААААЙ! Бен Маланго зарбасини дарвозабон қайтарди. Давом этамиз

  • 120'

    "Ал-Ваҳда": Мохаммед Аль-Менхали аниқ зарба берди. 

  • 120'

    "Шаржа": ОТАБЕК ШУКУРОВ дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди

  • 120'

    "Ал-Ваҳда": Ахмед Рашид аниқ зарба йўллади

  • 120'

    "Шаржа": Mohammad Abdulbasit 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади

  • 120'

    "Ал-Ваҳда": Жоау Педро гол урди

  • 120'

    "Шаржа": Бернард адашмади

  • 120'

    Фарес Ал Саади"(Ал-Ваҳда) пенальтини аниқ амалга оширди

  • 120'

    Кайо ("Шаржа") гол урди

  • 120'

    "Ал-Ваҳда" футболчиси Хосе Ангел пеналтидан фойдалана олмади

  • 120+2'

    Қўшимча бўлимлар якунланди. Ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланади

  • 120+'

    Мансор Алҳарбига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва майдонни тарк этди

  • 120'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 118'

    Исмоил захирага олинди. Унинг ўрнига Мажед Абдулла ҳаракат қилади

  • 114'

    "Шаржа" футболчиси Бернард огоҳлантирилди

  • 110'

    Шахин Абдулрахман майдонни тарк этади. Унинг ўрнига Султан Салим туширилди

  • 109'

    Шахин Абдулрахман жароҳат олди. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди

  • 108'

    Абдулла Ғаним қоида бузди

  • 107'

    "Шаржа" сафида ўзгариш Абдулбасит ўрнига Мажид Рашид туширилди

  • 106'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 105'

    Қўшимча таймларнинг биринчиси якунланди

  • 104'

    ЗАРБААА! Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 101'

    Шахин Абдулрахман огоҳлантирилди

  • 101'

    "Шаржа" яхши ҳужумлар уюштирмоқда.Футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилмоқда

  • 99'

    Омар Хирибин ҳужумда фол ишлатди

  • 98'

    ВАААА! "Шаржа" қулай имкониятни бой берди. Дарвозанинг кўпроқ қийси очиқ турганди бироқ Халил ўша вазиятда ҳам тўпни жамоадошига узатди

  • 93'

    Мажид Рашиднинг узатмасини рақиб посбони чиқиб келди ва эгаллаб олди

  • 91'

    Қўшимча таймларнинг биринчиси бошланди

  • 90+4'

    Асосий дақиқалар ўз якунига етди. Навбат экстра таймларга. 

  • 90+2 '

    "Шаржа" футболчиси Ҳалил ўйин олдинга ўтаётган бир пайтда тўпни йўқотди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Малонго жароҳат олди, аммо ўйинни давом эттира олса керак. 

  • 84'

    Маҳер дарвоза томон яқинлашиб келди, аммо ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 82'

    "Ал-Ваҳда" футболчиси Аҳмед Рашид қўпол ўйинидан сўнг сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 78'

    Хосе Анхель бурчак зарбасини тепиб берди, аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 76'

    Наваф Шукрулла Алҳарбига навбатдаги қўпол фолидан сўнг сариқ карточка кўрсатди.

  • 73'

    Мансор Алҳарби бироз қўпол ўйнади ва ҳакам уни огоҳлантирди. 

  • 67'

    "Шаржа" футболчиси иккинчи қаватда курашга қўшилди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. 

  • 64'

    Ҳалил Иброҳим Педрога пас берди. Унинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 58'

    ГОООООЛ! "Шаржа" футболчиси Бернард гол уриб ҳисобни тенглаштирмоқда.  

  • 56'

    ГОООООООЛ! "Ал-Ваҳда" футболчиси Омар Маҳен ўзининг ажойиб зарбаси билан ўйинда ҳисобни очмоқда

  • 55'

    "Шаржа" футболчиси Маланго сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 51'

    "Шаржа" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

  • 49'

    Бернард жарима майдончаси чизиғи устидан ҳавфли зарба берди, бироқ ҳимоячиларга теккан тўп, майдонни тарк этди. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0-0

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Бернард бурчак зарбасидан сўнг ишончли ўйин кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди. 

  • 42'

    Ал-Ҳаммади жарима майдончаси ичига яхши узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. Меҳмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 40'

    Ал-Ваҳда футболчси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади, аммо ҳақам ўйнаш кераклигини таъкидлади. 

  • 39'

    Кайо жуда ҳам кучли узатмани амалша оширди. 

  • 37'

    Менҳали ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. 

  • 36'

    Наваф Шукрулла Менҳалига сариқ карточка кўрсатмоқда. 

  • 35'

    Ал-Менҳали жароҳат олиб, майдонда ётибди. 

  • 32'

    Ал-Ваҳда футболчисининг зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

  • 30'

    Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини берди. "Cooling break"/

  • 27'

    "Шаржа" футболчиси Бернард бурчак зарбаси ишлаб олди

  • 26'

    Ҳалед жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу вазият учун қизил берса ҳам бўлар эди. 

  • 23'

    Ажойиб зарба Ал-Ҳаммади жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Тўп дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди. 

  • 22'

    Абдулла Ганем рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 20'

    Омар Маҳер шеригининг узатмасидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва олисдан зарба йўллади Ал-Хосани эса ҳушёрлик билан тўпни эгаллаб олди. 

  • 16'

    Жоау Педру ҳужумда ўйин қоидасини бузди

  • 14'

    Кайо жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди, аммо Моҳаммад Ал-Шамси ҳаммадан тезкор ҳаракат қилди. 

  • 12'

    Мажид Рашид узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Лекин зарба бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 9'

    "Шаржа" ўйинчиси Халед жарима майдончаси ичига яхши узатмани амалга оширди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатди. 

  • 6'

    "Шаржа" футболчиси Малонго бурчак тўпидан кейин зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 5'

    "Ал-Ваҳда" футболчиси Хосе Анхель бурчакдан ноаниқ пас амалга оширди.  Ал-Ҳосани ишончли тарзда тўпга чиқиб келди. 

  • 4'

    "Шаржа" футболчиси Кайо жарима майдончаси ичига яхши узатма амалга оширди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди. 

  • 1'

    Бугун ўйинни таниқли баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошқариб боради.  

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. "Шаржа" клуби майдон марказида ўйинни бошлаб берди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепаётган "Шаржа" жамоаси ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!