Шавкат Мирзиёев Қашқадарё клублари, Отабек Шукуров ҳамда Азиз Ғаниев ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан суҳбат чоғида вилоят футболи ҳақида фикр билдирди:

"Вилоятда Олий лигада иштирок этадиган «Насаф», «Шўртан», «Машъал» ҳамда Осиё ва Европада таниш бўлган аёлларнинг «Севинч» профессионал футбол клублари фаолият юритмоқда. Ушбу клублар тарбияланувчилари Отабек Шукуров ва Азизжон Ғаниевлар бугунги кунда Ўзбекистонимиз нуфузини бутун дунёга тарқатмоқда".

Шунингдек, Президентликка номзод Шаҳрисабз шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби, Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби учун замонавий спорт базаси барпо этилишини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)