Шомуродов Европа чемпиони билан бир жамоада ўйнайди

Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган тажрибали дарвозабон Сальваторе Сиригу “Женоа”га ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг далолат беришича, 34 ёшли дарвозабон ёзги трансферлар вақтида Генуяга кўчиб ўтишга қарор қилган. Бу Сиригунинг ҳозирги  жамоаси – “Торино” унинг хизматларига эҳтиёж сезмаётгани билан боғлиқ.

Айни пайтда тажрибали посбон ва генуяликлар ўртасидаги музокаралар ижобий якунланиш арафасида турибди.

Сиригу “Торино”га келгунга қадар “Палермо”, “Кремонезе”, “Анкона”, ПСЖ, “Севилья”, “Осасуна” дарвозаларини қўриқлаган. 

2010 йилдан Италия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади ва мамлакати бош жамоаси таркибида 27 та учрашувда қатнашиб, 18 та гол ўтказиб юборган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар