Эртага Конференциялар лигаси нимчорак финалдан ўрин олган "Витесс" - "Рома" баҳси бўлиб ўтади. Римликларнинг Нидерландия клубига қарши ўйини Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

"La gazzetta dello sport" нашри учрашув олдидан "Рома" ҳақида мулоҳаза юритди. Нашрда ёзилишича, Жозе Моуриньо бу ўйинда ўзи ишонган футболчиларни майдонга туширади. Чунки "бўрилар" шу босқичгача етиб келганидан сўнг ўйинларга шунчаки ёндошмайди. Жамоа соврин ютиш учун курашади. Шу боис мураббий оптимал таркибдан фойдаланиши кутилмоқда.

Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло жуфтлиги олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Қолган ҳужумчилар ўйиндан келиб чиқиб майдонга тушади. Шомуродов ҳам шулар жумласидан. Катта эҳтимол билан иккинчи таймда захирадаги қолган футболчиларга имкон берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!