Шомуродов ўйнаган баҳсда "Рома" Наполи"нинг сериясига чек қўйди!

Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Рома" - "Наполи" учрашуви якунига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Асабий руҳда кечган баҳсда ҳар икки жамоа дарвозабонлари яхши ҳаракат қилиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шомуродов 86-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Ушбу дурангдан сўнг неапполликлар очколари сонини 25тага етказиб олди. Бу уларнинг мавсумдаги илк очко йўқотиши бўлди. Римликлар эса, 16 очко билан 4-поғонани банд этган.

  • 90+5'

    Ўйин якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда гол урилмади ва жамоалар муроса йўлини танлади. 

  • 90+5'

    Заньолога нисбатан қоидабузарлик. 

  • 90+3'

    Шомуродов Лозанога нисбатан майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 90+2'

    Шомуродов Оспина билан тўп учун курашга киришди. Бироқ посбон тўпни эгаллаб олди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Осимхен яна офсайдда қолиб кетди. 

  • 88'

    Осимхен бош гол уриб кетмоқда, бироқ бу вазиятда офсайд бор. 

  • 87'

    Ниҳоят Шомуродов майдонга тушди. Абраҳам ўз ўрнини легионеримизга бўшатиб берди. 

  • 84'

    Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Осимхенда яхши имконият вужудга келди, бироқ у бу имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 83'

    Элмаснинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 83'

    Ўйин сўнггига яқин неаполликлар анча фаоллашди. 

  • 80'

    Моуриньо  қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

  • 78'

    Моуриньонинг ўз шогирдларидан кўнгли тўлмаяпти. 

  • 75'

    Оспина жиддий жароҳат олди. 

  • 74'

    ЗАРБААА! Жарима тўпидан кейин Жанлука Манчини бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 71'

    "Наполи"да иккита ўзгариш бўлди: Маттео Политано  ва  Петр Зелиньски майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ирвинг Лосано ҳамда Элиф Элмас  тушди

  • 66'

    Заньоло қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдони ичига тайшлади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 62'

    Яна Осимхен. Бу сафар бош билан. Ноаниқ!

  • 60'

    ВУУУҲ! Осимхен қулай имкониятдан фойдалан олмади. Футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

  • 57'

    "Наполи" иккинчи бўлимда тўпни наозарат қилмоқда. "Рома" рақиб хатосини кутмоқда

  • 47'

    Виктор Осимхен тўпни жарима майдони ичига узатганди, бироқ жамоадошлари уни қўллаб-қувватламади

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+3'

    Бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

  • 45+'

    Петр Зелиньскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 45+3'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 42'

    Лоренцо Инсинье жарима майдони чизиғи устидан зарба йўллади, ноаниқ

  • 40'

    Виктор Осимхен бугун фақат ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш билан банди

  • 36'

    Инсиньевнинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 33'

    Зелински узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Зарба эса жуда ноаниқ

  • 28'

    Абрахам жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 24'

    "Наполи" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 21'

    Политанонинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 24'

    Бурчакдан оширилган тўп римлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

  • 22'

    Маттео Политано стандартдан ноаниқ зарба йўллади.

  • 19'

    Ҳакам "бўрилар" бош мураббийи Моуриньога сариқ карточка кўрсатди

  • 15'

    Осимхеннинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 13'

    Неаполликлар ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 10'

    "Рома" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 7'

    Пеллегрини олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 5'

    Томонлар эҳтиёткорлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 3'

    Заньолонинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. А Серияда турнинг марказий ўйинларидан бири бошланиш арафасида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
25/10/2021 00:41
Бу Маурино деган қў....қбош Абраҳам деган ўйинга тўймасни то инвалет бўлгунча ўйнатади шеккелли. Элдорга жуда кам вақт беробди. Бугун Абраҳамни қўпол ўйини учун ва жароҳат олиб ётволгани учун шуларни ўзига ўйинни 6-7 дақиқаси уволл бўлиб кетди. Кошкийди голлл урса бу қийшиқ қоравой... Эй ҳайф санга Жозе маур ва Абраҳам.
Заниёла ҳам ўз вақтида тўпдан қутилмай зайбат қилди!!! Шаравй пас бармади Элдорга қизғанчиқлар пидаразлар...
&
Бухорий Шариф
25/10/2021 00:41
Бу Маурино деган қў....қбош Абраҳам деган ўйинга тўймасни то инвалет бўлгунча ўйнатади шеккелли. Элдорга жуда кам вақт беробди. Бугун Абраҳамни қўпол ўйини учун ва жароҳат олиб ётволгани учун шуларни ўзига ўйинни 6-7 дақиқаси уволл бўлиб кетди. Кошкийди голлл урса бу қийшиқ қоравой... Эй ҳайф санга Жозе маур ва Абраҳам.
Заниёла ҳам ўз вақтида тўпдан қутилмай зайбат қилди!!! Шаравй пас бармади Элдорга қизғанчиқлар пидаразлар...
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
24/10/2021 23:12
Sayt hodimlari nimaga haliham Pahtakor murabbiyni fikrini chiqarmayapsizla. dahshad gapiribtiki bunoqa poliyalarga kuchigimni ham sayer qildermaymab deb. manimcha endi. PFL uz kuchuni kursatsa kerak chunki aytuvdiki. poliya talabka javob bermasa netral poliyaga uynaladi deb. agar 29 chiga shu poliya uyin bulsa. PFL hodimi. berontasi ham. kuchaga kurib qolmaylikda. chunki ula nagli Uzbek fudbolini dushmani buladi ushlar. ongli ravishka. quyib bergan odamni nima ham deyish mumkin