Шомуродов трансфери ҳақида

Футбол трансферларига ихтисослашган transfermarkt портали Италия чемпионати А Серияси иштирокчиси “Женоа” тарихидаги энг қиммат трансферлар ўнлигини тузиб чиқди. Маълумки, Генуя клуби ўзбекистонлик мухлислар учун бегона эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ва айни пайтдаги сардори Элдор Шомуродов дебют мавсумини айнан “Женоа”да ўтказган ва ушбу жамоадаги голлари ҳисобига кучли бешлик чемпионатларида гол урган биринчи ва ягона ўзбек футболчисига айланган.

Transfermarkt портали “Женоа”нинг энг қиммат трансфери сифатида Кшиштоф Пёнтекнинг “Мтлан”гани ўтганини қайд этган. 2018-2019 йилги мавсумда миланликлар польшалик ҳужумчи учун генуяликларга 35 миллион евро тўлаган.

1c6416f4e0b46812ff43b425a1d1fb285c20e5f35a9c8342109717

Польша терма жамоаси ҳужумчиси генуя клубида бир мавсумда 19 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди. Миланликлар таркибида Пёнтек икки мавсум ўйнади, лекин сермаҳсул ҳужумчига айлана олмади. У “Милан”да 36 та ўйинда 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

Энг қиммат трансферлар рейтингининг кучли учлигидан икки аргентиналик футболчи - Диего Милито ва Кристиан Ромеро ўрин олди. Ҳужумчи Милито “Женоа”да икки марта ўйнаган. 2004-2005 йилги мавсумда генуяликлар сафида 59 та учрашувда 33 та гол урган тўпурарни “Реал Сарагоса” ўз сафига қўшиб олди. Испанияда 109 та баҳсда 51 та тўп киритган Милито уч йилдан сўнг Генуяга қайтарилди.

Иккинчи келишида 31 та ўйинда 24 та тўп киритган Милитони бу гал “Интер” 28 миллион евро эвазига олиб кетди.  Мана шу трансфер “Женоа”нинг энг қиммат сотувлари рўйхатида иккинчи ўринда туради. Милито миланликлар сафида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб,  128 та учрашувда ўз ҳисобига 62 та гол ёздириб қўйди.

314802

Кристиан Ромеро Генуя клубида 2019-2020 йиллар давомида тўп сурган. Икки йил ичида маълум муддат “Ювентус”га ҳам бориб келди. Бироқ туринликлар аргентиналик ҳимоячини бирорта учрашувда ўйнатмай, “Женоа”га қайтариб юборди. Икки мавсум давомида генуяликлар сафида жами 58 марта майдонга тушиб, учта гол урган ҳимоячини “Аталанта” 26 миллион еврога сотиб олди. Ромеро бу мавсумдан эътиборан “Тоттенхэм” футболчиси ҳисоланади.

Элдор Шомуродов трансфери эса рейтингни ўнинчи поғонасидан ўрин олган. Умумий рейтинг билан қуйида танишиб олинг ва шундан сўнг мулоҳазани давом эттирамиз.

photo_2021-11-18_07-20-44

Шомуродов трансфер суммаси мунтазам ўсиб бораётган футболчилар қаторидан муқим ўрин олиб келмоқда. Элдор 2017 йилнинг  15 июлида “Бунёдкор”дан “Ростов”га трансфер қилинганида унинг transfermarkt порталидаги нархи 750 минг евро эди. Бироқ, ростовликлар Тошкент клубига 300 минг евро тўлаб, истеъдодли футболчини легионерга айлантирган.

“Ростов” ўзбек ҳужумчисини уч йил ўйнатиб, нархини бир неча баравар оширди.  2020 йилнинг октябрида “Женоа” Шомуродовни Италия чемпионатига олиб ўтди. Трансфер суммаси, бонуслар ва кейинги сотувдан улушни қўшиб ҳисоблаганда Генуя клуби “Ростов”га умумий ҳисобда 9 миллион евро тўлагани қайд этилган. Шу паллада Элдорнинг transfermarkt порталидаги нархи 6,5 миллион еврога тенглаштирилган эди.

Ниҳоят, “Женоа” сафида Италия чемпионатида 31 та учрашувда 8 та гол урган легионеримизни жорий йилнинг ёзида “Рома” трансфер қилди. Генуяликлар Элдорнинг  трансферидан мўмай даромад кўрди. Римликлар Жозе Моуриньонинг истагини қондириб, Шомуродовни пойтахтга кўчириб келиш учун 17,5 миллион евродан воз кечди.

Гарчи “Рома” Элдорни катта суммага харид қилган бўлса-да, ҳужумчимизнинг  transfermarkt порталидаги нархи 7 миллионлигича қолди. Шу йилнинг 14 октябрига келиб, Шомуродов трансфер суммаси мазкур портал реестрида икки баравар кўтарилди ва ҳозирги пайтда 14 миллион еврога етди. Шу тариқа, Шомуродов ўзбек футболи тархида энг қиммат ўйинчига айланди.

1630868273_shoma

“Женоа”нинг энг қиммат трансферларига эътибор қаратсак, генуяликлар ўзлари топган футболчиларга А Серияда ўзини кўрсатиш имкониятини яратиб бериш орқали уларни катта клубларга трансфер қилганини кўрамиз. “Женоа” бундан яхши фойда топмоқда...   

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

Моуриньо “Бавария”га ўтганида Шомуродовни Мюнхенга олиб кетармиди?

“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо тўққиз футболчидан воз кечди

Шомуродов бир кўрсаткич бўйича “Рома”да етакчи ёхуд Моуриньо қандай хатога йўл қўйди?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар