2-ўринни қўлга киритган “Сўғдиёна” клуби ҳам қишки таътилга чиқиб кетди. Шу сабабли, футболчилар ҳам ҳордиқ чиқарияшпти.

2018 йилдан бери жиззахликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Милан Митрович чемпионат тугагач, Сербияга қайтиб кетди. Маълумки, у “Сўғдиёна”да 2018 йилдан бери фаолият кўрсатиб келяпти. Ҳар йили мавсум тугаганидан кейин Митровичнинг ҳам шартномаси ниҳоясига етяпти ва янги чемпионат аввалида шартнома имзолаяпти. Дарвозабон бу мавсумда "Сўғдиёна" таркибида 19 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг кумуш медалга эга чиқишида унинг катта ҳиссаси бор. Чунки энг кам гол ўтказган жамоа айнан "Сўғдиёна" бўлди. Рақиблар мавсум давомида жиззахликлар дарвозасига бор-йўғи 15 та тўп киритишди холос. 

милан

Бу сафар ҳам мавсум тугагач, дарвозабоннинг клуб билан тузган битими ўз кучини йўқотди. Айни пайтда у уйида ҳордиқ чиқаряпти. Милан Sports.uz мухбирига кейинги мавсум борасидаги режаси билан ўртоқлашди.

- Ҳа, менинг шартномам тугади. Нима бўлишини билмайман, барчасини агентим ҳал қилади. Ҳозир эркин агентман. Кейинги мавсумни “Сўғдиёна”да ёки бошқа клубда ўтказишим ҳам мумкин. Агар мендан сўрашса, яна Жиззахда қолган бўлардим, аммо ҳаммасини агентим ҳал қилади. Умид қиламанки, 2022 йилни ҳам яна Ўзбекистонда ўтказаман, - дея жавоб берди Митрович.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×