SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимовнинг тақдирлаш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

  • 7 ноябрь, 2021, 03:00
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 

Бугун иккинчи финалнинг охирги жангида -92 гк вазндаги кубалик Жулио Ла Круз Пераза италиялик Азиз Аббос Муҳиддинга қарши рингга кўтарилди. 

Ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан жангда имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Қуйида ушбу вазн тоифасидаги боксчиларнинг тақдирлаш маросимидан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, тақдирлаш маросимлари якунлангач, кейинги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонга топшириш эстафетаси бўлиб ўтди. Байроқни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов қабул қилиб олди. Ана шу жараённи ҳам қуйида томоша қилишингиз мумкин:  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!