Сульшер

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги муваффақиятсизликлари бош мураббий Уле Гуннар Сульшер билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

“Сульшернинг услубини ким таърифлай олади? У нима иш қилади? Оле доимо ўтмишдаги МЮ ҳақида гапиради, лекин бу кўпроқ тарих дарсига ўхшайди. Сульшер бу ҳикоянинг бир қисми эди - бу ажойиб эди, лекин у ҳозир нима қиляпти? Унинг фикри нима? Бу қандай режа?

Сульшер "Юнайтед" билан АПЛ ёки Чемпионлар лигасини юта олмайди. Бу Клопп, Тухель ёки Гвардиола даражасидаги мураббий эмас, улар кўп йиллик тажрибага ва кўп совринларга эга. Агар Оле кубокни олса, у ўз ишини сақлаб қолиши керак деган фикрни эшитдим. "Манчестер Юнайтед" фақат Англия кубоги ёки Европа лигасини ютади - ва бу содир бўлган тақдирда ҳам, улар янги мураббийга муҳтож бўлади.

Бу Сульшерни танқид қилиш эмас, лекин бундай жамоага бошқа юқори савияли мураббий керак”, - деди Каррагер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар