Сульшер МЮдан кетадиган футболчилар номини эълон қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Норвегиялик мутахассис келаси мавсумда бу ўйинчиларга имконият бермасликка қарор қилган.

Бош мураббий талабига кўра, Антонио Марсьяль, Донни ван де Бек, Диогу Далот, Андреас Перрейра ва Жесси Лингард ўзига доимий янги иш жойи топиши керак бўлади.

Тез орада трансферга қўйиладиган бу футболчилар савдосидан клуб 90 миллион евро ишлаб олмоқчи. Мутасаддилар бу маблағни тўпурар ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи олишга сарфлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elyor Baratov
29/06/2021 09:06
Van de Bek qolishi kerak deb o'ylayman!
U ham yosh ham unda ochilishi mumkin bo'lgan istedod bor deb o'ylayman!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
26/06/2021 21:54
Marsial Boshqa kulbda o‘yini ochilib ketadi Uning narxi kamida 50 milion ga tortadi qolganlari 20 30

Минбар

Барча блоглар