Сульшер ўзини ҳайратга солган ҳужумчини Манчестерга чақирмоқда

Чемпионлар лигасида “Барселона”ни дарвозасини ишғол қилган “Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Суьшер эътиборига тушди.

Истеъдодли ҳужумчи 3:0 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшиб, каталонияликлар дарвозасини икки марта аниқ нишонга олди.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари уругвайлик футболчини олиб келиб, уни асосий таркибда узоқ йиллар етакчилик қиладиган ҳужумчи сифатида тарбияламоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Бенфика” бош мураббийи Жорже Жезуш клуб президентижан Нуньесга харидор чиқса, уни Жоау Фелишдан қимматроқ нархга сотишни тайинлади. Маълумки, “Атлетико” Фелиш учун 125 миллион евро тўлаган эди.

Дарвин Нуньес ўтган йили 29 та учрашувда  24 та гол урганидан бери кўплаб грандлар нишонида турибди. Жорий мавсумда эса, Португалия чемпионатида бешта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!