Суперклуб Роналду трансфери бўйича иш бошлади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоаси мавсус якунларига кўра, Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клубни тарк этиши ҳақида маълум қилганидан кейин супертўпурарни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганлар сони ошиб бормоқда.

Аввалроқ, “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Ньюкасл” португалиялик ҳужумчига харидор бўлаётгани айтилганди. Энди ПСЖ Роналдуни олиш учун  амалий ҳаракатларни бошлади.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ мутасаддилари Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиқиб, трансфер ҳақида суриштирган. Парижликлар ёзда жамоадан кетадиган Килиан Мбаппенинг ўрнида Роналдуни ўйнатмоқчи.

Қолаверса, бу трансфер амалга ошса, ПСЖ ҳужумида вужудга келадиган Роналду ва Месси тандеми жаҳон футболи мухлислари эътиборини бу клубга тортади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
13/11/2021 23:52
Роналду Месси Жуда қизиқда. Бир жамоада бўлса... тақдирни қаранг нималар бўлмайди дунёда.