Суперлига ўтиш баҳсида қайси жамоалар ўйнайди?

"Суперлига-2021" якунланди. Мавсумнинг охирги тури анча шиддатли ва голларга бой тарзда кечди. 

"Локомотив" Қаршида "Насаф"ни таслим этиб, "аждарлар"ни тўртинчи ўринга тушириб юборди. Энди Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ йўлланмасини Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритишга уриниб кўради.

"Сўғдиёна" Олмалиқда АГМКни мағлуб этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Миржалол Қосимов жамоаси учинчи ўринга тушиб қолди.

"Сурхон" Термизда "Машъал"ни кичик ҳисобда таслим этди ва муборакликлар ўтиш ўйинига қолиб кетди. Энди "Машъал" Про лигада 3-поғонани банд этган "Олимпик" билан ўтиш баҳсида майдонга тушади. Ўйин 2 декабрь куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 14:00га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Турон" расман Суперлигани тарк этган. Про лигадан "Нефтчи" ҳамда "Динамо" юқори лигага йўл олган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×