Суперлигага чиққан клубни 3 футболчи тарк этди

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан ғалаба қозониб, Суперлигага кўтарилган "Олимпик" янги мавсум учун ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида ижара асосида клубга келиб қўшилган Талгат Нигматуллин (Оқ-тепа), Икром Эркинов ва Любомир Бондоренко (Бунёдкор) ўз жамоларига қайтиб кетди.

Аввалроқ, Иброҳимҳалил Йўлдошев "Олимпик" сафида шуғулланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×