Асосий мазмунга ўтиш

Таэквондо WТ. Тошкентда 4 та терма жамоа йиғин олиб бормоқда

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Пойтахтимиз 4 та терма жамоа иштирокидаги халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қиляпти

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги ассосиациямиз базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Худди шу санадан пойтахтимизда Бразилия, Венгрия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ҳам катта таркибда машғулотларга киришди. Қўшма йиғин 17 апрель санасига қадар давом этади.

Машғулотларда 4 та терма жамоадан жами 79 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур қўшма ўқув-машғулот йиғини таэквондочилар учун олдинда турган муҳим мусобақалар олдидан муносиб тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ