Бироз аввал "Токио-2020" Олимпия ўйинларида дзюдо баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Кутилганидек, йилнинг энг муҳим старти олдидан ташланган қуръа айрим вакилларимиз учун енгил келган бўлса, баъзилар учун бир мунча мураккаб йўлни тақдим қилди. Унга кўра, вакилларимиз Олимпиадани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамов (Гватемала)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Игор Вантдеке (Германия)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Уго Кумбо (Ванатау)
-90 кг: Давлат Бобонов – Николас Мунгаи (Италия)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Бенжамин Флетчер (Ирландия)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Дуренбаяр Улзибаяр (Мўғилистон)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғилистон)
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева – Сандрин Биллет (Кабо-Верде)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Демос Мемнелоум (Чад)

Аралаш жамоавий йўналиш:
Ўзбекистон – Нидерландия

Эслатиб ўтамиз, дзюдо беллашувлари 24 июль куни эркаклар ўртасидаги -60 кг, аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифалари билан бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар