Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Серж Орье расман "Вильярреал" футболчисига айланди. Бу ҳақда "Вильярреал" клуби расмий сайти хабар қилди.
 
Кот-д'ивуарлик 28 ёшли ҳимоячи "сариқ сув ости кемаси" билан 3 йилга мўлжалланган келишувга эришди.  Орье 4 октябрь куни "Вильярреал" тиббий кўригидан ўтди.
 
Ҳимоячи терма жамоаси йиғинида қатнашади ва шундан сўнг, клуб машғулотлар базасига етиб келади. Маълумот учун, Орье бунгача ПСЖ, "Тулуза" ва "Ланс" каби клубларда фаолият олиб борган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)