Траоре "Барселона"га қайтишга тайёр

"Вулверхэмптон"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Адама Траоре "Барселона"га қайтишга тайёрлигини билдирди.

"Барселона" – менинг уйим. Мен у ерда улғайдим ва 10 йил вақтимни ўтказдим. Асосий масала, мен "Барселона"га қайтгач, қандай вазифани бажаришими аниқлаб олишда", - деди Траоре RAC1 нашрига берган интервьюсида.

25 ёшли Траоре "Барселона" клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Вулверхэмптон"да 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

У ўтган мавсум "Вулверхэмптон" сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг АПЛ клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!