Асосий мазмунга ўтиш

Триатлон. Вакилимиз Осиё очиқ кубогида совриндор бўлди

Ҳисобимизда бронза медаль бор!

Хитойнинг Уси шаҳрида триатлон бўйича Осиё очиқ кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жереми Куиндос совриндорлар қаторидан жой олди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Олимпия масофаларида кечган баҳсда ҳамюртимиз учинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди. 

Олтин - Феликс Душампт (Руминия)
Кумуш - Денис Колобродов (Нейтрал спортчи)

Бронза - Жереми Куиндос (Ўзбекистон)

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ