У тарихга кирди!

Кеча “Рома” УЕФА Европа Конференциялар лигаси гуруҳ босқич дастлабки тури доирасида Софиянинг ЦСКА клубини қабул қилди.

Шу куни римликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Рома”нинг икки голига Лоренцо Пеллегрини муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, 25 ёшли италиялик футболчи шу тариқа ноёб рекорд соҳибига айланди. Пеллегрини УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида гол урган тарихдаги илк футболчи бўлди.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Рома” Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида ўз майдонида Луганскнинг “Заря” клубини қабул қилади. Ушбу баҳс 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)