Бугун тонгда  ташкил қилинган “UFC 266” турнири қизиқарли жангларга бой бўлди. 

Жумладан марказий тўқнашувдан ўрин олган ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун бўлган, Александр Волкановский ҳамда Брайан Ортега жанги жуда ҳам шиддатли тарзда кечди ва якунда Волкановский ўз чемпионлик титулини сақлаб қолди. У 49-46, 50-45, 50-44 ҳисобида ғалабага эришди. 

Шунингдек, қирғизистонлик супер енгил вазн чемпиони Валентина Шевченко америкалик Лорен Мёрфини техник нокаутга учратиб, яна бир бор ўз дивизионининг яққол етакчиси эканлигини исботлади. 

Шунингдек яна бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. 

Ярим енгил вазн (61-66 кг)

Жонатан Пирс (АҚШ, 11-4) - Омара Феррера (Венесуэла, 11-2) — Пирс 2-раундда бўғиш услуби эвазига ғалаба қозонди

Ярим ўрта вазн (70-77 кг)

Мэтью Семелсбергер (АҚШ, 9-3) победил Мартина Сано (США, 4-3) — Семелсбергер 1-раунднинг дастлабки сониясидаёқ нокаут билан зафар қучди. 

Ўрта вазн (77-84 кг) тоифаси 

Ник Максимов (АҚШ, 7-0) -  Коди Брандейджа (АҚШ, 6-2) — Максимов очколар ҳисобида ғалаба қозонди. 

Енгил вазн (65-70 кг) тоифаси

 Жэлин Тернер (АҚШ, 11-5) - Уроша Медича (АҚШ, 7-1) — Тернер 1-раундда бўғиш услуби билан ғалабаг эришди. 

Супер енгил вазн (Аёллар, 52-56 кг): 

Тайла Сантос (Бразилия, 18-1) - Роксанн Модаффери (АҚШ, 25-19) — Сантос очколар ҳисобида зафар қучди.

Оғир вазн тоифаси (93-120 кг)

Крис Дакас (АҚШ, 12-3) - Шамил Абдураҳимов (Россия, 20-6) — Дакас 2-раундда техник нокаут билан ҳалаба қозонди. 

Енгил вазн (65-70 кг) 

Дэн Хукер (Янги Зеландия, 20-6) - Насрата Хақпараст (Германия, 13-6) — Хукер очоклар ҳисобида ғалабага эришди. 

Ўта енгил вазн (57-61 кг)

 Мераб Двалишвили (Грузия, 14-4) - Марлон Мораес (Бразилия, 23-9-1) — Двалашвили 2-раундда техник нокаут билан зафар қучди. 

Супер енгил вазн (52-56 кг)

Джессика Андраде (Бразилия, 22-9) - Синтию Калвилью (АҚШ, 9-3) — Андраде 1-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. 

Оғир вазн (93 -120 кг) тоифаси

 Кёртис Блейдс (АҚШ, 15-3-1) - Жаирзиньо Розенстрайк (Суринам, 12-3) — Блейдс очоклар ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўрта вазн (77-84 кг) тоифаси

Робби Лоулер (АҚШ, 29-15) - Ника Диас (АҚШ, 26-10) — Лоулер 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар