Улуғбек Бақоев: "Мен туфайли Жиззах футболи ва унинг мухлисларига тегманг!

Жорий мавсумни ишончли тарзда ўтказиб, ҳеч кимга ютқазмай келаётган “Сўғдиёна” клуби 12-турда Қаршида “Насаф” билан учрашувда илк мағлубиятини қабул қилди. Аммо ушбу ўйинда аслида натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

Яъни, “Сўғдиёна” жамоаси мағлубиятсиз сериясини давом эттиришга яқин эди. Кўрган бўлсангиз, бош ҳакам жиззахликлар томонидан киритилган голни ҳисобга олмади. Оқибатда “Насаф” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Табиийки, бу ҳолат жиззахликлар устози Улуғбек Бақоевни ҳам қаттиқ ранжитди. Шу билан бирга қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўляпти. Ҳолбуки, бу мураббий “Сўғдиёна”ни кучли ва рақобатбардош жамоага айлантираётгани учун кўпчилик томонидан Бақоевнинг меҳнатлари юқори баҳоланяпти. Sports.uz мухбири эса “Сўғдиёна” бош мураббийи билан Қаршидаги ўйин ва ундаги ҳакамлик ҳақида гаплашди.

- Мана, ўзингиз қаранг, “Насаф”га қарши ўйинга қадар бизда мағлубиятсиз серия давом этиб келаётганди, - дея гап бошлади Бақоев. - Аммо вазият шундай юзага келдики, ҳакамларнинг хатоси деймизми ёки бошқасими, буни муҳокама қилиш менинг вазифамга кирмаса ҳам, аламли тарзда мағлубиятга учрадик. Шунинг эвазига мағлубиятсиз сериямиз барҳам топди. Мен, бутун жамоа ва футболчилар буни мағлубият, деб ҳисобламаяпмиз. Бу беллашувда ҳакам ғолиб чиқди. Бинобарин, бу чиндан ҳам ҳакамнинг ғалабаси. У шундай қарор қабул қилишни маъқул топди. Буни бош ҳакамнинг хатоси, деб атаймизми, буни билмайман. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйинни бой бердик, деб ҳисобламаяпман. Яна такрорлайман: учрашувни ҳакам ютди. Мағлубиятсиз сериямиз узулиб қолишини у атайин қилдими ёки билмаган ҳолдами, бунинг сабабини ўзидан сўраш керак. Афтидан, ундан шуни сўрасангиз, аниқ жавоб оласиз. У ҳаққоний голни бекор қилди. Гол киритиш олдидан эса, уни бекор қилишга асос бўладиган бирор-бир қоида бузилмаганди! У шундай қарор қабул қилишни лозим топди, вассалом. Менинг қарашларим, бизнинг умумий хулосамиз ҳакам учун объектив бўлмаслиги тайин. Ўша қабул қилинган қарор туфайли мағлубиятга учрадик. Лекин, барибир ўзимизни мағлублардек ҳис қилмаяпмиз.

- Учрашувдан кейин ҳакамлар бригадаси устидан ассоциацияга ариза билан мурожаат қилмадингларми?

- Биринчидан, биз ҳар доим ҳам ҳакамларнинг ишини муҳокама қилавермаймиз. Бироқ гоҳ-гоҳида мана шундай ҳолатлар ҳам юз бериб тураркан. Айтишим керакки, ҳакамларнинг тепасида турган раҳбарлар бор. Албатта, улар ўша учрашувни бошқарган ҳакамларнинг ишини кўриб чиқишади, муҳокама қилишади. Шундай экан, биздан фақат кутиш қоляпти холос. Албатта, қарорни улар қабул қилади. Улар ҳакамнинг ўйин натижасига таъсир кўрсатган қарорини ўрганиб чиқишлари тайин. Ўйин чоғида қарорни бош ҳакам қабул қилади. Унинг бу қарорга қандай келганини биз фақат томошабин сифатида кузатдик холос. Ўша вазиятни стадиондаги мухлислар, биз ва экран қаршисидаги миллионлаб ишқибозлар кўрди. Буни ҳамма кўргани боис вазиятни муҳокама қилиш жуда қийин.

бакоев4

- Жиззахда “Турон”га қарши ўйинда ҳакамнинг рақиб дарвозасига нотўғри пенальти белгилаши эвазига жамоангиз ютганди. Бу сафар эса ҳакамлардан жабр кўрдинглар. Шу боис, кўпчилик “Сўғдиёна”нинг “Турон” ҳамда “Насаф”га қарши ўйиндаги ҳакамлик масаласи қизғин муҳокама қилиняпти. Балки чемпионатимизда ВАР билан ишлаш бўйича мутахассислар етишмаётгандир. Қолаверса, ҳакамлик савияси ҳам асосий ўринга чиқяпти...

- “Турон”га қарши ўйнаган пайтимизда ҳакам хатога йўл қўйган. Чунки ўшанда унда қабул қилган қарорини кўриш учун ВАР бўлмаган. Вақт ҳам етмаган. У вазиятни кўрганидан сўнг, ҳолатни пенальти белгилашга мос келади, дея нотўғри баҳолаган. Кечаги ўйинда эса ҳакамда қарорини обдон ўйлаш учун вақт етарли эди. ВАРга ҳам мурожаат қилди. Бундан ташқари, гол киритилишидан олдинги ҳолатлар видеосини кўришга ҳам улгурди. У бунинг учун хотиржам тарзда 5-6 дақиқани сарфлади. Онлайн трансляцияни ва видеотакрорни кузатди. Охир-оқибат у “Сўғдиёна”нинг эмас, балки “Насаф”нинг фойдасига ишлайдиган қарорни қабул қилди. Бу унинг қараши. Вазиятни қандай қабул қилгани унинг хоҳиш-истаги бўлди. Менинг бу борадаги қарашим шундан иборат: у ҳақ эмасди. Ўйинни бошқарган ҳакамнинг исм-шарифини айтишни истамайман-у, чемпионат олдидан ўтказилган мажлисда ўша ҳакам иштирок этмаган кўринади. Ваҳоланки, мажлисда мураббийлар, ҳакамлар қатнашганди. Бош ҳакам ҳаққоний голимизни инобатга олмай, “Насаф”нинг фойдасига қарор қабул қилди. У вазиятга ўз қарашлари туфайли баҳо беришни маъқул топди. Ҳакам вазиятни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқишни ҳам истамади. Агар шундай йўл тутганида ҳаммаси бошқача бўларди. Майли, бу унинг виждонига ҳавола. Бундан кейин у қабул қилган қарори нотўғри эканлигини ўйлаб изтироб чексин, шу изтироб билан уйғонсин. У ўз қарорини тўғри деб билди. Аммо менинг фикрим шундай: ҳакам ҳақ эмасди! Учрашувни бошқарган ўша ҳакам бу иши билан “Сўғдиёна” футболчиларини руҳан “ўлдирди”. Нима учун ва нима сабабдан у мана шундай йўл тутди?! Афтидан, ҳакам “Сўғдиёна” футболчилари ҳаққоний гол киритганларини қабул қилишни истамадимикин? Назаримда, “Сўғдиёна”нинг мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётганини кўриш негадир унга ёқмаётгандек туюлди. Хуллас, кишини ўйлантирадиган саволлар бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қарорини муҳокама қилмасликни маъқул кўраман. Барибир ич-ичимдан ўша вазиятда ҳакам юз фоиз, миллион фоиз ноҳақ эди, деган хитоб отилаверади. Юқорида эслаб ўтганимиз, “Турон”га қарши ўтган учрашувда ҳакам жуда тез қарор қабул қилганди. “Насаф” билан бўлган баҳсда эса бош ҳакам шошилмасдан ҳаммасини кўрди.

бакоев2

- Нима деб ўйлайсиз, ҳакам атайин “Насаф”га ён босдимикин?..Сизда бу борада шубҳа-гумон юзага келмадими?

- Буни стадиондаги ва телеэкран қаршисидаги барча мухлислар кўришди. Ўша ҳолатни муҳокама қилмоқчи эмасман. Ҳолатни ҳакамнинг ўзи ҳам, мутахассислар ҳам, футболчилар ҳам кўришди. Хуллас, буни барча кўрди. Мен учун у умуман нотўғри қарорни қабул қилди.

- Сизнингча, Қаршидаги ўйинда юз берган ҳолат жамоангизга, шогирдларингизнинг руҳиятига ва иштиёқига салбий таъсир ўтказмасмикин?

- Эҳтимол, “Сўғдиёна” кимгадир ёқмасдан мусобақа жадвалининг юқори поғоналаридан бирида бораётган бўлиши мумкин... Афтидан, жамоанинг медаллар учун кураш олиб бораётгани кимларгадир эриш туюлиб, биз кимларгадир халақит бераётгандирмиз. Билмайман...Мен шунчаки вазиятни, фактларни кўрдим. “Насаф” бизга қарши беллашувга қадар сафарда “Қўқон-1912”га қарши ўйнаганди. Иккала ўйин тақдирини кичик эпизодлар ҳал қилди. Биринчисида иш пенальти белгиланишигача етиб борди. Вазият майдоннинг бошқа қисмида юз бериб, иккинчи қисмида пенальти белгиланиши билан якун топди?! Иккинчи, бизнинг ўйинимиз билан боғлиқ ҳолатда нима учун ҳакам ҳалол тарзда киритилган голни бекор қилди? Агар мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётганимиз кимларгадир эриш туюлаётган бўлса, у ҳолда “Сўғдиёна” медаллар учун курашишга ноҳақ, деб эълон қилиб қўйишсин! Шунда биз дастлабки учликдан эмас, 4- ё 5-ўрин учун курашамиз. Нима учун футболчиларни, “Сўғдиёна”ни хўрлашяпти? Ўртоқ ҳакам, нима учун?! Ваҳоланки, ҳаммамиз Ўзбекистон аталмиш диёрда яшаб, шу мамлакатнинг фуқаролари ҳисобланамиз. Чемпионатга четдан келиб қўшилмаганмиз-ку! Ҳакамлар томонидан “Сўғдиёна”га қарши бундай ҳурматсизликни қандай тушуниш мумкин? У ҳолда жамоаларнинг ўринларини белгилаб қўйишсин. Шунда биз юқори поғоналардан жой олиш учун курашишни бас қиламиз. Ҳолбуки, биз керак бўлса, кунни тунга улаб ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Иттифоқо, ҳакам келадида, ўз қарашларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилган ҳолда жамоани “ўлдиради”. Биз бир хил шароитдамиз. Қаршининг “Насаф” жамоасига бизда ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Шу фикрни клуб раҳбариятига нисбатан ҳам айтишим мумкин. Суҳбатимизнинг аввалида айтиб ўтганимдек, ўзимизни мағлуб сифатида кўрмаяпмиз. Ўртоқ ҳакам ютқазишимизни хоҳлаб шундай қарорни қабул қилди. Агар бирор-бир жамоа юқорига интилар экан, уни чалиб йиқитиш тўғри бўладими?! ВАРдагиларнинг майдонда ишлаётган ҳакамлар билан боғлаб турадиган микрофонни ҳеч ким эшитмайди. Келинглар, махсус комиссия тузиб ўша ҳолат чоғида уларнинг микрофон орқали нималарни гаплашганини, муҳокама қилганини билиб олайлик! Шундай иш билан шуғулланадиган махсус дирекцияни ташкил этсак, улар ҳакамлар ва ВАРдагиларнинг ўзаро алоқа чоғида нималарни гаплашаётганидан воқиф бўлиб турсалар яхши бўларди. Қандай қарор, қандай тасаввур орқали қабул қилинаётганини ҳеч ким билмайди. Агар махсус комиссия тузиб, можароли ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, ҳаммасига ҳаққоний баҳо бериладиган бўлса, нур устига аъло нур бўларди, чамамда. Уларнинг тор доирадаги гап-сўзларини ҳеч ким эшитмайди. Кенгаш тузилиб, мана шундай ҳолатлар чоғидаги суҳбатлар тингланиб ҳаммасига одилона баҳо бериш яхши бўларди. Нега бундай қилишмайди? Ишлашнинг моҳияти нимада? Агар Улуғбек Бақоев, сиз ишлашимизга халақит беряпсиз, дея бу гапни менга ёки бошқа мураббийларга айтишни истовчилар бўлса, муддаоларини яширмасдан очиқ-ойдин тушунтиришсин. Агар “Сўғдиёна” бу мавсумда медаллардан бири учун курашаётган экан, нега уни бундан маҳрум қилмоқчи бўлишяпти?! Нима учун? Бундай адолатсизликка шунчаки томошабин бўлиб қараб туриш осон эмас. Ҳозиргача голни нима сабабдан бекор қилинганини сира ҳазм қила олмаяпман. Буни менга ҳеч ким тушунтириб ҳам бермаяпти. Нега, нега?! Бош ҳакам ҳам, ўйин назоратчиси ҳам буни менга изоҳлаб бермади. Мен улар билан шу ҳақда гаплашмоқчи бўлдим, аммо бефойда. Агар медаллар учун курашар эканмиз, у ҳолда ҳакамлар билан ҳисоблашишимиз керакми?! Мабодо, медаллар керак экан, тарқатишсин. Биз 4-ўрин учун ҳам курашаверамиз. Нафақат “Сўғдиёна”, балки бошқа жамоалар ҳам бунинг учун курашяпти. Жамоаларда бундай ҳурматсизлик кимга керак? Доимгидек саволлар кўп-у, лекин жавоблар йўқ. Ҳакамдан нима учун голни инобатга олмадингиз, “Сўғдиёна” футболчилари ва мухлисларининг айблари нимада, деб сўрамоқчи эдим. Бу саволларимга ҳеч қандай жавоб ололмадим. Ҳакам бу иши билан футболчиларни ҳақорат қилгандек бўлди. Агар у ўзини ҳақ деб ҳисоблаётган бўлса, у ҳолда интервью берсин ва барчасини изоҳлаб, ҳаммага тушунтирсин.

бакоев_1

- “Сўғдиёна” ҳар қандай мухлисга ёқадиган ҳужумкор футбол намойиш этяпти. Қолаверса, жамоанинг охирги йиллардаги ўсиши барчада илиқ таассурот қолдирмоқда. Ниманинг эвазига “Сўғдиёна” бу даражада кучайишга эришяпти?

- Бунинг ҳеч қандай сабаблари йўқ. Ҳамма гап футболчиларнинг ўзларида. Улар кучларига ишонч ҳосил қилган ҳолда чемпионат медалларидан бирини қўлга киритиши мумкинлигига амин бўляпти. Улар руҳан ва жисмонан кучайиб, ўзларига қаттиқ ишона бошладилар. Бутун жамоа интизом, кучли иштиёқ ва ўз кучига бўлган ишончни ҳис этмоқда. Бунинг учун футболчиларни олқишламоқ керак. Аммо ҳурматли ҳакам биргина қарори билан уларнинг меҳнатларини чиппакка чиқаришга уринди. Мен ўша ҳакамнинг исм-шарифини айтишни ҳам истамайман! Мен уни шунчаки ўртоқ ҳакам, дейиш билан чекланаман. Бахтга қарши ўша ҳакам мағлубиятсиз сериямизни бузиб қўйди. Бундан кейин у футболчиларимизга кўзи тушиб қолса, юзларига қандай қараркин? У эртага ва индинга қандай хотиржам ухлаши-ю, уйқудан уйғониши мумкин...Агар виждони имкон берса, балки хотиржам ухлар. Футболчиларимиз ўша гол инобатга олинмаганидан сўнг, худди ёш болалардек йиғлай бошлади. Уларни қўлдан келганча юпатишга ҳаракат қилдим. Футболчиларнинг меҳнатини зое қилиш яхши эмас. Ўртоқ ҳакам, футболчилар бўлмаганида сиз ҳам майдонда ишламасдингиз. Ўтган йили “Нефтчи” ва “Турон” ўртасидаги ўйинни ҳам ўша, мен исм-шарифини айтишни лозим топмаётган ҳакам бошқарганди. У қабул қилган қарор туфайли майдонда муштлашув бошланиб кетганди. У ўзини айбсиздек кўрсатиб, барчанинг жахлини чиқармоқда. Бироқ ҳакам бошқаларга ўзини оппоқ кўрсатиш пайида бўляпти. Негадир у бошқарган ўйинларда шунга ўхшаш нохуш воқеалар юз бераётгани кишини ўйлантириб қўяди. У “Насаф”га қарши ўйиндаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 6 дақиқа қўшиб берганди. Лекин гол бекор қилинганидан кейин майдонда жанжал юзага келди. Биласизми, мен ўз вақтида турли клубларда ва миллий терма жамоамизда узоқ йиллар тўп суриб, унинг шарафини муносиб ҳимоя қилганман. Ҳар доим Ўзбекистон термасида севиб ўйнаганман ва ҳамиша жон-жаҳдим билан курашганман. Шунинг учун футболчилик давримда ҳамма вақт майдонга фақат ғалаба қозониш мақсадида тушганман. Ўз навбатида энди шогирдларимни ҳам шунга ўргатяпман. Шуни айтмоқчиманки, муносиб тарзда ютқазсам буни тўғри қабул қиламан ва шогирдларимга ҳам шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман. Лекин номуносиб тарзда мағлуб бўлсак, буни хазм қила олмайман. “Сўғдиёна” клубини ва унинг мухлисларини мени деб жабр чекишини истамайман. Бу жамоанинг медаллар учун курашишини ва совринларни қўлга киритишини хоҳлайман. Мен туфайли “Сўғдиёна” ноқулай аҳволга тушиб қолмаслиги керак. Агар кимгадир халақит қилаётган бўлсам, у ҳолда керак бўлса, бугуноқ жамоадан кетишга тайёрман, фақат Жиззах футболи ва унинг мухлисларига тегманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шойимов Юсуф
21/07/2021 11:49
200 % жарима бор Улугбек уялиш керак яна виждон хакида гапи
риш умуман ортикча футболда виждон булмайди
Gayrat Juraev
10/07/2021 20:17
Кискаси судья куркоклик Килди,уйин Насаф майдонида булаётганиди.шуни хисобга олди.Гол 100% тоза эди,агар шу вазият учун жарима белгиланса,бу футбол булмайди.
Gayrat Juraev
10/07/2021 20:17
Кискаси судья куркоклик Килди,уйин Насаф майдонида булаётганиди.шуни хисобга олди.Гол 100% тоза эди,агар шу вазият учун жарима белгиланса,бу футбол булмайди.
Akbarali Abdunazarov
09/07/2021 23:26
Улугбек сан яхшилаб кара, Насаф химоячисини кули билан уриб йикитаяптику, вардаги В.Каволенко хам ахмок булмаса керак!
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
08/07/2021 04:38
Ulugbek uyatmaysanmi shu gaplani gapirgani. Hakam oldin golni hisobladiku. Yiqilgan uyinchini urnida san bulganingda nima derding, mard bulib meni itarmadi deya olarmiding, yoq, mani itardi derding. Yana uzingni maqtabsanam. Uyatmaysanmi. 100% lik toza olib qoygandayam etiroz yoq edi. Uzing ham kurib turibsanku kontakt borligini. Hakam golni inabatga oldi, mard bulsang shu joyini nimaga gapirmayapsan. Uyinching sakraganda hakam uyinni tuhtatmadi, nega shu joylarini gapirmaysan.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
08/07/2021 01:11
Sudiya sahal adashibti. gol hisoblamagan holatka. Sugdiyona uyinchisiga sariq ham berishi kerak. ekan. evropa chempionati. hozir yozadigan vaqtim. Angliya Daniya uyinniga. huddi shunday mamemtka. Sariq berdi. qisqasi. Ulugbek Sahal evropa chempionati kur. Keyin Ulugbek Quqon Nasaf uyinniga ham tuhtalib. sahal chegaradan chiqibti. san Quqon Nasaf uyinni kurdingmi. Ulugbek uzicha pravakatsa qilapti. Quqon Nasaf uyinidaki penaltini eslapsan. yahshiyam Sugdiyona Nasaf zonasidan chiqarmay hujim qilmapti. Sugdiyona muhlislari hurmat qilaman chunki. kubik fenaliga va boshqa uyinlarga ham har doim Nasaf muhlislik qilishkan leki. bu Ulugbek uzicha kup gaperib yuboribti.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
07/07/2021 23:44
ochigi. bunchalik saviyasi pas sudiyala borlegi yomon. nimaga usha faziyatni ipidan ignasigacha tushunterib bersin. muhlisla hammasi u holatni tushunmaudi. lekin. sahal fudbolni tushungan odam. Sudiya tugri qaror chiqargani isbotlap beradi. nimaga shuni. sudiya boshligi chiqib tushunterib bermayapti. keyin sugdiyona uzi aytarli hujim qildimi. yoki aytarli maydonga fudbol uynadimi. usha faziyatka. Dilshod turgan joyidan sakradi. sugdiyona uyinchisi. yonbosh bulib sakradi va u yugurib kelib orqasidan tersagi dilshodni buyniga kantak buldi. agar ikkala uyinchi yugurib kelib bir vaqtka sakrasa. unga boshqa gap. oddiy misol Husniddin aliqulov. Uzbekistonga hamma uyinchidan balan sakraydigan uyinchi ushanga etibor bersazla. uyinchini ustidan sakrab utib ketadi lekin quli orqaga pasga buladi. qisqasi bu holatni. yozma yoz tushunterib berish kerak. ana ushandagena balkim. Ulugbek tushunar.