Унинг ишонгани

Мавсумни "Барселона" сафида ижарада ўтказаётган "Севилья" ҳужумчиси Люк де Йонг қишки трансферлар вақтида каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин.

AS хабарига кўра, де Йонг ҳамюрти Рональд Куман “Барса” бош мураббийлигидан кетганидан кейин умидсизликка тушиб қолган. Де Йонг энди каталонияликлар у билан шартнома имзолашни истамасликларини айтмоқда. “Кўк-анор ранглилар”га Жоау Феликс керак, аммо “Атлетико” португалиялик ҳужумчининг трансфери масаласидаги таклифларни рад этмоқда.

Манбага кўра, Люк де Йонг “Барселона”нинг вақтинчалик бош мураббийи Серхи Бархуан ёки жамоанинг доимий устози бўлишга асосий давогар Хавининг режаларига кирмайди. Шу боис у январда клубни тарк этиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар