Унинг

"La Repubblica" нашри хабарига кўра, "Рома"нинг бу мавсумдаги уй ўйинлари учун талаб юқори даражада. 

Манбанинг маълум қилишича, Рим клубида коронавирус чекловларига қарамай, уй ўйинларида чипталарнинг ўртача 97,3 фоизи сотилмоқда. 

Мухлисларнинг "бўрилар"га бўлган эътибори ошишига асосий сабабчи сифатида бош мураббий Жозе Моуриньо айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа айни дамда А Серия турнир жадвалида 15 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)