Винисиус ва Бенземанинг ишончли ўйини "Реал"га ғалаба келтирди

Европа чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Реал" - "Шахтёр" учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда "қаймоқранглилар" 2:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Мазкур беллашувда Бензема дубль қайд этди. Унинг 2 голига ҳам "Қироллик клуби"нинг ёш футболчиси Винисиус ассистентлик қилди. Украина клуби сафида Фернандо дос Сантос гол уришга муваффақ бўлди. 

Очколари сонини 9 тага етказиб олган Мадрид клуби айни дамда "D" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Шахтёр" эса 1 очко билан сўнгги поғонада жойлашган. 

 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!