"Водий дербиси"да "Навбаҳор" ғалаба қозонди

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 
меҳмонлар рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди. 

Ўйиннинг 67-дақиқасида Игор Голбан ҳисобни очган бўлса, Боян Найденов 87-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Асосий вақт якунида Усмонали Исмоналиев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг наманганликлар очколари сонини 39 тага етказиб олди. Айни дамда улар 6-ўринда бормоқда. 19 очкога эга "Андижон" 13-поғонада жойлашган. 




  • Суперлига
  • 25-тур

Андижон

  • Усмонали Исмоналиев 90'
1 : 2

21/11/2021 14:00

Навбаҳор

  • Игорь Голбан 67'
  • Боян Найденов 87'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!