Хамес бир инсон ҳаётини сақлаб қолди

Ҳозирда Қатарнинг "Ал-Райян" клубида ўйнаётган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес Қатар чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Ал-Вакра"га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Усмон Кулибалининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳимоячи ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилган. Ҳамес дарҳол рақибига ёрдамга шошилди ва Кулибалининг нафас олиши учун уни қулайроқ ҳолатга ўтказди. Шундан сўнг тиббий ходимлар Усмонга ўз вақтида етиб келишди ва футболчини шифохоналарга олиб кетишди.

Кейинроқ 32 ёшли футболчи юрак хуружи туфайли ҳушини йўқотгани маълум бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×