Хави

"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Marca нашрининг ёзишича, 32 ёшли испаниялик футболчига "Барселона" жиддий қизиқиб қолган. Каталонияликлар уни мавсум якунлангач, ёзги трансферлар даврида қўлга киритишни мақсад қилган.

Таъкидлаш керакки, ёзда Аспиликуэтанинг "Челси" билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Сесар Аспиликуэта "Барса"да Сержиньо Дестнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Боиси Дестнинг ўйини Хавига маъқул келмаяпти.

Аспиликуэты жорий мавсум "Челси"да 15 та ўйинда иштирок этди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар