Хави керакми, кўпроқ тўланг!

“Ал-Садд” бош мураббий Хави Эрнандесни “Барселона”га бермаяпти. Аввалроқ, каталонияликлар мураббий трансфери учун 1 миллион евро бадал пули тўлаши кераклиги айтилганди.

Бироқ, амалда бундай бўлиб чиқмади. Қатарликлар каталонияликларга босим ўтказяпти. Улар музокарага “Барселона” президенти Жоан Лапортанинг шахсан ўзи келишини истаганди. Лекин “Барса” хўжайини Қатарга қадам босмади.

Энди “Ал-Садд” мавсумнинг муҳим палласида Хавини қўйиб юбормаймиз, деган иддаони ўртага ташлаяпти. “Барселона”нинг мураккаб аҳволда эканини инобатга олган араблар бадал пули беш баравар ошириб, Хави керак бўлса, 5 миллион евро тўлаш шартлигини уқтирмоқда.

Хавининг “Ал-Садд” билан шартномаси 2023 йилгача тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар