Хави янги режа тузди

Хави “Барселона” таркибини ёшартириш сиёсатини ҳам  давом эттиради. Айни пайтда испаниялик мутахассис жамоада анчадан бери ўйнаётган Жорди Альбага муносиб ўринбосар топиши керак.

32 ёшли Альбанинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва шундан сўнг ҳамкорлик тўхтатилади.

Хави Альбанинг ўрнига “Челси” асосий таркибига киришга қийналаётган Маркос Алонсони олиб келмоқчи. 2016 йилдан бери “аристократлар” жамоасида тўп тепаётган испаниялик ҳимоячи ички рақобда Бен Чилуэллга ютқазиб қўймоқда ва асосий вақтини захирада ўтказяпти.

Маркос Алонсонинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клублар таклифини кўриб чиқишга рози.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар