Холанд, гапга кўнсанг, маошинг ошади

Ёзда “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандга ҳақиқий “ов” бошланади. Кўп клублар норвегиялик футболчининг шартномасидаги 75 миллион еврога уни харид қилиш имконини берувчи банддан фойдаланмоқчи.

Дортмундликлар ҳам асосий тўпурарини осонлича бериб қўймоқчи эмас. Ҳужумчини ушлаб қолиш мақсадида клуб хўжайинлар унга янгиланган шартнома ва оширилган маош таклиф қиляпти.

Манбаларнинг хабар беришича, “Боруссия” агар Холанд қоладиган бўлса, унга йилига 18 миллион евро маош тўлашга тайёр. Футболчи ҳали бу борада ўз фикрини айтгани йўқ. Лекин уни чорлаётган жамоалар дотмундликлардан кўпроқ тўлашга ҳам рози.

Айни пайтда жароҳатини даволатаётган ҳужумчи жорий мавсумда 10 та учрашувда 13 та гол урди ва учта ассистни амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар