Хорхе Сампаоли: Месси футболни даҳоларча кўра олади

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли хужумчи Лионель Мессининг жамоадаги ўрни ҳақида айтиб ўтди.

- Лео жамоага содиқлиги билан ажралиб туради, у учрашувдаги натижа ва ҳаракат учун ташвишланадиган инсонлардан биридир. Месси футболни даҳоларча кўра олади ва биз эътибор бермаган вазиятларга у диққат қаратишимизни сўрайди. Албатта, Месси каби юқори даражада ўйин кўрсатиш биз учун мушкул ва бироқ бутун жамоа у каби ўйнаш учун бор кучини сарфлайди. 
Бизнинг асосий мақсадимиз майдонда тўғри вақтда Леога тўпни узатиб беришдир. Ишончим комилки, Франция терма жамоасида Мессини зарарсизлантириш режаси мавжуд, бироқ биз ҳам қараб турмаймиз.

Тан олиш лозим, Аргентина термаси сафида коинотнинг энг зўр футболчиси тўп тепади. Бироқ терма жамоа таркибида  рақибга муаммо келтира оладиган бошқа футболчилар ҳам бор, - дея Сампаолининг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Маълумот учун, Франция - Аргентина учрашув бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!