Йилнинг дастлабки йирик жанги нокаут билан якунланди (видео)
 Жорий йилнинг биринчи нуфузли профессионал бокс жанги Флорида штатида бўлиб ўтди. Унда супероғир вазн тоифсида 42 ёшли кубалик боксчи Луис "Кинг Конг" Ортис Чарлес Мартинга қарши баҳс олиб борди. IBF йўналишида чемпионлик камари учун элеминатор мақомида бўлиб ўтган мазкур тўқнашув 6-раундида Ортиснинг муддатидан олдин ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб, у энди Олександр Усикка тегишли бўлган камарга мажбурий даъвогар бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×