Асосий мазмунга ўтиш

Ёш бадминтончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал жамғаришди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 1

Cпортчиларимиз медаллар жамғариш бўйича Эрондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди.

Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи У15, У17 ва У23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ушбу натижа билан спортчиларимиз медаллар жамғариш бўйича Эрондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ