Юлдузларни сиғдира олмаётган ПСЖ яна бир зўр футболчига харидор

ПСЖ мутасаддилари ёзги трансферлар даврида жамоага таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда.

Парижликлар биринчилардан бўлиб, “Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэни олишни режалаштиряпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ивуарлик футболчи ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино қўллаётган ўйин услубига жуда мос тушади ва майдон марказидаги устунликни таъминлай олади.

Ўтган мавсумда Кессиэ жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва олтита голли пас берди. Миланликлар унинг трансферини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!