"Ювентус" Моуриньони тиз чўктирмоқчи

17 октябрь куни А Сериянинг 8-тури марказий учрашувида “Ювентус” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилади. Туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри бўлажак баҳс олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Учрашувни кимлар асосий таркибда бошлашини билмайман. Энг аввало, Лотин Америкасидан келган футболчиларнинг аҳволига қараймиз. “Рома” мусобақа жадвалида биздан олдинда. Шунинг учун биз очко олишимиз шарт. Мен Моуриньони ҳурмат қиламан, у фаолияти давомида кўпгина ютуқларга эришган, лекин майдонда дўстлик роль ўйнамайди. “Ювентус” ютмаса бўлмайди, - деди Массимилиано Аллегри.

Аллегри ва Моуриньо бошқарган жамоалар ўзаро 8 марта тўқнаш келган. Беллашувлардан тўрттасида португалиялик мутахассис шогирдлари зафар қучган, иккита баҳсда дуранг қайд этилган ва икки бор омад италиялик мураббий томонидан бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
16/10/2021 21:32
Юве ғалабасини кийинги турларга олиб қўйса яҳши буларди. Ромага ва Элдорга омад ва ғалаба тилаймиз.