“Ланс” Ҳусановни қўйиб юборадиган бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнирини бошлайди. Футболчилари 16 ноябрь куни Туркманистон, 21 ноябрда Эрон миллий терма жамоасига қарши расмий учрашувларда майдонга тушади.

Бош мураббий Сречко Катанец бўлажак ўйинларга Европа кучли бешлик лигаларидан Абдуқодир Ҳусановни ҳам чақиртирган.

20230909192413_PFL_6980

Айни пайтда Франк Хейз шогирдлари Франция чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Чемпионатни муваффақиятсиз бошлаган лансликлар кейинчалик ўзини ўнглаб олди. Ҳусанов жамоаси 12-турда кучли рақиб – “Марсель” устидан қозонилган ғалаба эвазига олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

Энди “Ланс” таркибидан бир неча ўйинчилар ФИФА кунлари муносабати билан клубни вақтинчалик тарк этади. Франция футболини ёритаётган бир неча манбалар, хусусан, le11hdf.fr ҳамда lensois.com  сайтлари “Ланс” ўз мамлакатлари терма жамоаларидан чорлов олган ўйинчиларни қўйиб юборишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, манбалар “Ланс” таркибида жорий мавсумда икки марта бошланғич таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов ҳам муҳим учрашувларга жалб этилганига тўхталди.

- Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионати квалификацияси доирасида 16 ноябрь куни Туркманистон ва 21 ноябрда Эронга қарши бўладиган учрашувларга жалб этилган, - деб баёнот бермоқда Франциядаги манбалар.

Нуфузли манбалар “Ланс”нинг қуйидаги футболчилари ўз мамлакатлари терма жамоаларига йўл олгани ҳақида маълумот тарқатди.

Брис Самба (Франция миллий терма жамоаси):

Франция – Гибралтар,  18 ноябрь, “Евро-2024” саралаши.

Греция – Франция, 21 ноябрь, “Евро-2024” саралаши.

Элье Вахи (Франция ёшлар терма жамоаси):

Австрия - Франция 17 ноябрь,  “Евро 2025” саралаши.

Франция -  Жанубий Корея 20 ноябрь, ўртоқлик учрашуви.

Пшемислав Франковски (Польша миллий терма жамоаси):

Польша - Чехия, 17 ноябрь, “Евро-2024” саралаши.

Польша – Латвия, 21 ноябрь, ўртоқлик учрашуви.

Кевин Дансо (Австрия миллий терма жамоаси):

Эстония – Австрия, 16 ноябрь, “Евро-2024” саралаши.

Австрия – Германия,   21 ноябрь, ўртоқлик учрашуви.

Дейвер Мачадо (Колумбия миллий терма жамоаси):

Колумбия – Бразилия,  17 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Парагвай – Колумбия, 22 ноябрь,  2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Морган Гилавоги (Гвинея миллий терма жамоаси):

Гвинея – Уганда, 17 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Ботсвана – Гвинея, 21 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Салис Абдул Самед (Гана миллий терма жамоаси):

Гана – Мадагаскар,  17 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Комор ороллари –Гана,  21 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Янник Пандор (Комор ороллари миллий терма жамоаси):

Комор ороллари – Марказий Африка Республикаси, 17 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Комор ороллари – Гана 21 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Массадио Хайдара (Мали миллий терма жамоаси):

Мали – Чад, 17 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Мали – Марказий Африка Республикаси, 20 ноябрь, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши.

Нил Эль-Айнауи (Марокаш U23):

Дания – Марокаш, 16 ноябрь, ўртоқлик учрашуви.

Мароккаш – АҚШ , 21 ноябрь, ўртоқлик учрашуви.

Аянда Сишуба (Бельгия U19):

Словения – Бельгия, 15 ноябрь, Европа чемпионати саралаш учрашуви.

Бельгия – Албания, 18 ноябрь, Европа чемпионати саралаш учрашуви.

Бельгия – Ирландия, 21 ноябрь, Европа чемпионати саралаш учрашуви.

pr48y1jw24lfpf2319sbkvhrqbpykgzr

“Ланс” жамоаси Франция чемпионатидаги навбатдаги беллашувини 25 ноябрь куни сафарда “Клермон” футболчиларига қарши ўтказади.

ЦСКА Файзуллаевни Европага қачон қўйиб юбориши мумкинлиги айтилди

Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!

Легионерларимиз муҳтожларга овқат тарқатди (фото)

Файзуллаевнинг кучига Европага ўтганида баҳо берамиз!

Шомуродовни Италияда мен кашф қилганман, ҳали Элдорнинг ёрдами катта бўлади!

Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди

Файзуллаев, қўрқмай босавер!

Шомуродов энг охирида, Ҳусанов эса йўқ!

Файзуллаев ўзбек футболининг кучли жиҳатини айтди

Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
13/11/2023 23:12
Keyingi safar sarlavhaga Lans husanovdi haydab yubordi deb yozinglar hamma qiziqib kirib uqiydi
Шоим Зарипов
14/11/2023 08:36
Хафа булманглар хозирги журналистлар хаммаси онлайн укиган укгани хам отсини пулига укиган булардан кура мол бозоридаги даллоллар саводлирок.
Komil Habibulloh
14/11/2023 07:53
Lans Husanovga chiqish eshsiklarini ko'rsatib qo'ydi...

Va Abduqodir Husanov shu eshiklarning biridan chiqib Terma Jamoa yeg'iniga yetib kelish uchun yo'lga otlandi)