Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди
Ўзбек футболи доим иқтидорларга бой бўлган. Ҳозир Россия Премьер-лигасида ҳамманинг эътибори ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаевга қаратилган. Бундан уч йил муқаддам мухису мутахассислар диққат-марказида Остон Ўрунов бўлганди.
Россия футболини ёритиб келаётган манбалардан бири https://metaratings.ru сайти Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан билан суҳбатда “Спартак”да ўйнаган Остон Ўрунов масаласини ҳам эсга олди.
– Аббосбек Файзуллаев ҳали ўзининг чўққисига етмади ва салоҳияти жуда юқори деган фикримга, ЦСКА мухлисларининг аксарияти қўшилса, керак...
– Агар у кейинчалик ҳам машғулотларга жиддий эътибор қаратса, мураббийлар кўрсатмаларини бажаришда давом этса, ҳаммасини тўғри тушуниб ҳаракат қилса, табиийки, маҳорати ошиб бораверади. Ҳозирги даражаси ҳақиқатан ҳам Аббосбек учун чегара эмас.
– Бир неча йил аввал, Россия Премьер-лигасида Остон Ўрунов ўйнаган эди. “Спартак”га кўчиб ўтгунича ҳамма ишлари жойида, барчанинг эътиборида бўлганди, лекин кейинчалик ишончни оқлай олмади. Кўпчиликнинг фикрича, катта маош ва Москвадек шаҳар унинг бошини айлантириб қўйди. Нима деб ўйлайсиз, Аббосбек Файзуллаев ҳам шу каби муаммоларга дуч келмайдими?
– Остон ҳам “Пахтакор” тарбияланувчиси ва мен уни қарийб 8 ёшидан бери яхши биламан. Сиз таърифлаган воқеалар Файзуллаевга тўғри келмайди. Аббос ҳар дим футболни биринчи ўринга қўйиб келган.
Файзуллаев доим сипо кийинади, ҳеч қачон телефонларнинг охирги маркалари ортидан қувмайди ва уларни сотиб олганларга ҳасад ҳам қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев ЦСКА таркибига август ойи бошида “Пахтакор”дан трансфер қилинди. Футболчини тарбиялаган Тошкент клуби бу трансфердан 500 минг евро ишлаб олди.
20 ёшли футболчи қисқа фурсатда Россия Премьер-лигасида ўзини кўрсата бошлади. Ҳозирча. Аббос чемпионатда саккизта ўйинда битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Ҳар бир учрашувда жамоасининг ҳужумини ташкил қилишда фаоллик кўрсатаётган ҳамюртимиз шу кунга қадар тўртта индивидуал совринни қўлга киритди.
Ўзбек футболининг кейинги йиллардаги энг истеъдодли футболчиларидан бири Остон Ўрунов ҳам айнан Аббоснинг ёшида Россияга йўл олган эди.
Ўрунов 2020-2022 йиллар давомида Премьер-лигада “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Легионер сифатида жами 49 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйган.
Ҳозир Остон Ўрунов “Навбаҳор” етакчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги ва Осиё Чемпионлар лигасида ўттизта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди.
Бу Ўрунов фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум бўлмоқда.
Файзуллаев, қўрқмай босавер!
Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?
Файзуллаев учун қийинчиликлар энди бошланади!
Шомуродов қани?
Ана холос: Файзуллаев тез орада ЦСКАдан кетиши мумкин...
Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди
"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди
Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди
Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Фикрлар