Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!

Жорий йилнинг август ойида “Пахтакор”дан  ЦСКАга кўчиб ўтган Аббосбек Файзуллаев легионер мақомидаги фаолиятини муваффақиятли бошлади.

Аслида футболчимиз ЦСКАни танлаганида мухлису мутахассислар орасида унинг Россия Премьер-лигасидаги имкониятларига шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди.

2023_10_21_034

Айниқса, ЦСКАни бошқараётган бош мураббий Владимир Федотовнинг иш услуби ва талабчилиги ёш ўйинчимизга оғирлик қилиши, Россия футболи яккакурашларга бойлиги туфайли Аббоснинг гавдаси тўқнашувларга тўғри келмаслиги каби бир неча омиллар тилга олинди.

Федотов ҳам ЦСКАнинг ёздаги биринчи трансфери бўлган Файзуллаевни маълум муддат майдонга туширмади ва қарорини Аббос машғулотлар орқали жисмоний ҳолатини талаб даражасига олиб келиш билан машғул эканини таъкидлаш орқали изоҳлади.

Кейин иккита учрашувда захирадан майдонга тушган ҳамюртимизга “Крилья Советов” билан бўлган ўйинда тўлик иккинчи таймда ўйнаш имкони берилди. Аббос бу учрашувда жамоаси ўйинини  ўзгартириб юборгани ва ЦСКАни ўз уйидаги мағлубиятдан қутқариб қолганидан кейин асосий таркибдан муқим жой олди.

Ҳозир ЦСКА ҳужумида Аббосбек Файзуллаев ва Фёдор Чалов тандеми ҳосил бўлган. “Армиячилар”нинг кейинги пайтдаги аксарият голлари мана шу икки футболчи иштирокидаги ҳужумлардан киритиляпти.

Файзуллаевнинг Россия майдонларидаги муваффақиятлари дебютидан кейин экспертлар, таниқли футболчилар, мураббийлар ва мухлислар уни чемпионат кашфиёти сифатида эътироф эта бошлади.

Бироқ ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов бунга қўшилмаяпти.  Россия футболини ёритиб келаётган https://sport24.ru сайти журналисти Андрей Бабич билан суҳбатда “армиячилар” устози ўз позициясини қуйидагича изоҳлади.

- Файзуллаевни мавсум кашфиёти деяпсизми? Чемпионат энди бошланди. Бир неча ўйинга қараб, ўйинчига баҳо бериш ярамайди.

Мана, Лионель Мессига баҳо бериш бериш мумкин, У саккизинчи “Олтин тўпи”ни қўлга киритган. Аббосни чалғитмаган маъқул, - деди Владимир Федотов.

ceremoniya-vrucheniya-zolotogo-myacha_16987041631615333395

Дарҳақиқат, Файзуллаевнинг жисмоний кўрсаткичлари Мессинига ўхшаб кетади. Аргентиналик юлдуз ҳам жисмонан бақувватлиги билан мақтана олмайди. Бўй-басти билан ажралиб турмаса ҳам,кератив ўйини, ақлли қарорлари, чаққон ва тезкорлиги эвазига жаҳон футболида мисли кўрилмаган натижаларни қайд этган.

Файзуллаев мени қаттиқ хафа қилди

Ўрунов яна ўзини хориждан синаб кўрмоқчи

Файзуллаев нега бу жамоани танлади?

Шомуродовни Италияда мен кашф қилганман, ҳали Элдорнинг ёрдами катта бўлади!

Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди

Файзуллаев, қўрқмай босавер!

Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?

Файзуллаев учун қийинчиликлар энди бошланади!

Шомуродов қани?

Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
АБВГДейка
04/11/2023 12:06
Босимдан озод киляпти яхши мураббий