Легионерларимиз муҳтожларга овқат тарқатди (фото)

Россия Премьер-лигаси вакили – “Рубин”да тўп тепаётган икки легионеримиз – Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев савобли ишга қўл урди.

Ҳар икки футболчимиз ўз жамоадоши – россиялик  дарвозабон Никита Янович билан бирга Қозон шаҳридаги қариялар меҳрибонлик уйини зиёрат қилди.

Улар муҳтожларга овқат тарқатиш пунктида чарияларга меҳрибонлик кўрсатиб, уларга таом улашди. Бундан ташқари, футболчилар бу ердаги шароитлар билан танишди, лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот қилди.

4613-da842413f8711785a2d33565c1af405d

- Биз йигитлар билан бир четда қараб тура олмадик, бу ерга келиб, муҳтожларга овқат тарқатдик. Яхшики, мураккаб аҳволга утшиб қолганлар амалий  ёрдам бераётган мана шундай ташкилотлар бор экан, - деди Никита Янович.

“Рубин” ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Бундан тадбирда биринчи маротаба қатнашишимга тўғри келли. Биз бу ердаги шароитларни кўриб, муҳтожларга қандай ёрдам берилаётгани билан танишдик. Қўллаб-қувватлаш ва кўмакка муҳтож бўлган одамларга албатта ёрдам бериш керак, деб ҳисоблайман, - деди Рустам Ашурматов.

Таъкидлаш жоизки, “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий ҳимоячи позицияда ўйнайдиган Рустам юртимизда “Қўқон 19-12” ва “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ашурматов  2019-2022 йиллар давомида Жанубий Кореянинг “Кванджу” ва “Канвон” жамоаларида ҳам муваффақиятли тўп тепган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган 27 ёшли ҳимоячи “Рубин”да 2023 йилнинг январидан бери ўйнаяпти. Ҳамюртимиз ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида қозонликлар Премьер-лигага йўлланма олишига ёрдам берди.

Рустам Ашурматов миллий терма жамоамиз сафида 26 та учрашувда майдонга тушган.

20 ёшли Умарали Раҳмоналиев ҳам “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган легионеримиз йил бошида Қозон клуби билан шартнома имзолади. Шунга қарамай, у ёзгача асосий эътиборини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё ва жаҳон чемпионатларидаги иштирокига қаратди.

Бу вақт оралиғида “Рубин” Премьер-лигага йўлланма олди. Умарали юқори дивизионда саккизта учрашувда қатнашди ва кубок ўйинларида беш марта майдонга тушди.

0a86-9f214cb39dc31c093f68baf82505ae69

Россия чемпионатида 14 та учрашувда 19 очко жамғарган қозонликлар мусобақа жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. “Рубин” навбатдаги учрашувни 12 ноябрь куни сафарда “Сочи” футболчиларига қарши ўтказади.

Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!