Шомуродовни Италияда мен кашф қилганман, ҳали Элдорнинг ёрдами катта бўлади!

Бош мураббий сифатида “Кальяри” ва “Женоа” клубларида ишлаган италиялик мутахассис Роландо Маран журналистларга берган интервьюсида Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапириб ўтди.

3234-1250x750

Қуйида тажрибали мутахассис фикрларини келтириб ўтамиз.

“Кальяри” ҳақида

Ҳаётимнинг унутилмас воқеалари  “Кальяри”да ўтган ва бу мени клубга мустаҳкам ришталар билан боғлаб қўяди. “Кальяри” 0:3 ҳисобидаги маҳлубиятни ғалабага айлантирганидаги ҳиссиётни алоҳида таърифлаш керак. Мен Клаудио Раньери ва футболчилар юзида бундай ғалабадан мамнунликни кўрдим. Бу каби ғалабалар қалбни қувончга тўлдиради.

Паволетти ҳақида

Леонардо А Серияга йўлланма берган муҳим учрашувда “Бари” дарвозасига гол урганидан кейин у билан ёзишган эдик. Лекин бу гал “Фрозиноне” дарвозасига иккита тўп киритганида у билан хабарлашмадим, лекин хурсанд бўлдим. Паволеттининг характери бор, у ҳеч қачон таслим бўлмайди ва буни доим исботлаб келган. У жамоавий ўйинчи, ўзи кам ўйнаса ҳам кўп фойда келтира олади. Кўпинчи энг муҳим голларни уради.

Марко Рог ҳақида

Рог муҳим ўйинчи бўла олади. Буни бирга ишлаганим учун биламан. У бошқа клубларда ўйин амалиётисиз қолиб кетганида “Кальяри”га ўтса, ундан фойдаланишимни айтганман. Унда жамоага фойда келтира оладиган сифатлар кўп. Рог жароҳат олганидан кейин “Кальяри” учун катта йўқотиш бўлди. Тезроқ майдонга қайтишига умид қиламиз.

Алессандро Дейола ҳақида

Дейола ўйин амалиётига эга бўлиш учун бир марта жамоадан кетди ва кейин қайтиб келди. У жамоавий ўйинчи, ўсиши учун салоҳияти етарли. Ҳозир анча яхши томонган ўзгарган. Энг муҳими, у сардиниялик ва футболга қаттиқ боғланиб қолган.

Элдор Шомуродов ҳақида

Элдор Шомуродов илк маротаба Италияга келган даврда менинг қўл остимда ўйнаган. Мен уни “Женоа”да асосий ҳужумчи сифатида танлаган эдим. Ўшанда Элдор биз билан чемпионатни аъло даражада ўтказди.

“Кальяри”га келганидан кейин бошида ишлари юришмагани мени ҳайрон қолдирди.

Мен ундан биз бирга ишлаган даврдаги ўйинларни кутиб қоламан. Куни кеча бўлган учрашувда ўша ўйинининг бир қисмини намойиш қила олди. Шомуродов ҳали жамоага катта фойда келтиради.

dfbdftg

Клаудио Раньери ҳақида

Раньерининг “Кальяри”га қайтгани мен учун ўрнак бўлди. Келиши билан вазиятни ўз назоратига олди, футболчиларда ўзига бўлган ишончни уйғотди ва жамоани юқори дивизионга олиб чиқишни уддалади.

Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди

Файзуллаев, қўрқмай босавер!

Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?

Файзуллаев учун қийинчиликлар энди бошланади!

Шомуродов қани?

Ана холос: Файзуллаев тез орада ЦСКАдан кетиши мумкин...

Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди

"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди

Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!