Вадим Абрамов таркибда юз берган ўзгаришларни изоҳлади

Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00 да старт олади.

Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз учун энг кераклиси олдимизда турган расмий учрашувларга яхши тайёргарлик кўриш. Бугун Гана, эртага Ироқ билан ўйнаймиз. Бу бизга айни дам қай даражада эканлигимизни кўрсатиб беради. Мен ЎФАдагилардан миннатдорман.

Анвар Ғофуров менинг қарорим билан терма жамоа штабига жалб этилди. У терма жамоанинг собиқ футболчиси ва бу ерда менга кўп ёрдами тегишига ишонаман. Бу менинг шахсий қарорим".

-Нега терма жамоа таркибида ўзгариш юз берди?

"Умуман олганда, у кенгайтирилган таркиб эди ва унда ўзгаришлар бўлиши табиий ҳолат. Шунингдек, Суперлиганинг 3-тури ортда қолди ва бир неча футболчилар жароҳат орттириб олди. Ўз навбатида, бу ҳам ўз таъсирини кўрсайтмай қолмайди. Биз эса уларнинг ўрнини соғлом футболчилар билан тўлдиришга мажбурмиз. Умид қиламанки, терма жамоа йиғинига энди жалб этилган футболчилар билан яқиндан танишиб олиш имконияти юзага келади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!